16 Декабр 2023 йил
1163
Конимех тумани ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари ҳудуддаги тиббиёт маркази фаолиятини ўрганди
Туман ИИБ бошлиғи тиббиёт бирлашмасида бўлиб, беморлар ва шифокорлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Шунингдек кузатув давомида қишки мавсумга таёргарлик даражаси, иситиш тизимлари, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Ўрганиш
натижалари бўйича аниқланган айрим камчиликларни зудлик билан бартараф этиш
бўйича тиббиёт маркази раҳбари ва масъулларга
топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати