Конимех тумани ИИБда «Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги» доирасида ўқув машғулотлари ўтказилди
Навоий вилояти Конимех тумани ИИБ ходимларининг жанговар шайлик ва жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш мақсадида махсус ўқув машғулотлари ташкил этилди. Машғулотларда оммавий тартибсизликни бартараф қилиш, кундалик хизматда ҳамда жанговар вазиятларда қўлланиладиган махсус воситалар ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек махсус транспорт воситалари ва ўқотар қуроллар, зарарсизлантириш қурилмалари ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Шу билан бирга «Калашников» автомати ва «Макаров» пистолетларининг тактик техник хусусиятлари, қуролларни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича малакалари оширилди. Амалиёт сўнгида якуний синов машғулотлари ташкил қилиниб, ходимларнинг жисмоний-жанговар тайёргарлиги кўздан кечирилди.
Навоий
вилояти ИИБ Ахборот хизмати