20 Сентябр 2025 йил 916

"Долзарб-10 кунлик" тадбири доирасида Навоий вилояти ИИБ бошлиғи Конимех туманидаги ижтимоий обектларнинг хавфсизлиги ва мавсумий тайёргарлигини кўздан кечирди

   Ҳудудларда криминоген вазитяни яхшилаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, мавсумни беталафот ўтказиш, аҳолига электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш ҳамда бунга масъул идора-ташкилотлар ва ижтимоий обектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини кўздан кечириш мақсадида Навоий вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Азат Тасбаев раҳбарлигида Конимех туманида ўрганишлар олиб борилди. 

   Туман ҳокими, масъул идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокидаги ўрганишларнинг дастлабгиси Конимех туман политехникумида ўтказилди. Унда таҳсил олувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, хавфсизлик чоралари кўздан кечирилди. Туман ихтисослаштирилган мактабида олиб борилган ўрганишларда эса иссиқлик тармоғи, бино ва хоналар ҳарорати ҳам текширилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.  Шундан сўнг,  электр таъминоти корхонаси ҳамда тиббиёт бирлашмасига ташриф буюрилиб, аҳолига хизмат кўрсатиш сифати, фавқулотда ҳолатларда фойдаланиш учун мўлжалланган материаллар ва зарур дори воситалари заҳираси кўздан кечирилди ва масъулларга тегишли топшириқ, тавсиялар берилди.
     Эслатиб ўтамиз,ушбу йўналишдаги ўрганишлар ҳудудлар бўйлаб давом эттирилади.

        Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech