23 Июл 2025 йил 405

Навоий вилояти ИИБнинг коррупцияга қарши курашиш ишчи гуруҳи томонидан жойларда сайёр учрашувлар ташкил этилмоқда

  Коррупция жамиятда низо ва ишончсизликни пайдо қилувчи, тизим тараққиётига жиддий таъсир этувчи иллатдир. 

  Навоий вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр учрашувларда ҳам ходимлар иштирокидаги коррупцион ҳолатларни олдини олиш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди. Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ, ППХБ ҳамда ҲПБ ходимлари иштирокида ташкил этилган йиғилишда сўзга чиққанлар мазкур иллатнинг салбий оқибатлари, ходимлар ўртасида таъмагирлик ва коррупцион ҳаракатларни олдини олиш юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.

  Шунингдек, Бошқарма ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ўтказилган йиғилишда хизмат қонунчилиги ҳамда интизомга қатъий риоя қилиш, ҳалол ва одил бўлиш лозимлиги таъкидланди.

  Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятида коррупцияга қарши курашиш мавзусидаги учрашувлар туманлар кесимида давом этади. 

  Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech