9 Август 2025 йил 288

Навоий вилояти ИИБда “Манфаатлар тўқнашуви-коррупсия ўчоғи” мавзусида маънавият ва маърифат дарси ўтказилди

  Коррупсия жамиятда адолат, тенглик, соғлом рақобат ва ҳалоллик устун бўлишига тўсқинлик қиладиган, давлат ва жамиятнинг ривожига салбий таъсир кўрсатувчи иллатлардан биридир. 

  Навоий вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарсида "Манфаатлар тўқнашуви-коррупсия ўчоғи" мавзусида дарс машғулоти ўтказилди. Жараёнда мутахассис ходим томонидан коррупсиянинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётга, кишининг ҳаётига салбий таъсири ҳақида ҳамда  манфаатлар тўқнашувида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан тушунчалар берилди.  Шунингдек, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Навоий вилояти бўйича бўлими вакили томонидан Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилаётган салбий ҳолатлар тўғрисида маълумотлар етказилиб, ҳар бир ходим хизмат интизомига қатъий риоя қилиши, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслиги, хизмат фаолияти давомида масъулиятли бўлиши лозимлиги таъкидланди. Бу каби дарс машғулотлари ходимларнинг маънавий-маърифий билимини янада ошириш, жамият тараққиётининг муҳим омилларидан бири бўлган ҳалоллик ва адолат қадриятларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.

  Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech