25 Январ 2024 йил 1465

Эксперт криминалистика маркази ходимлари ИИВ Навоий академик лицейида ўқув-машғулоти ташкил этди

Навоий виолояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт-криминалистика маркази мутахассис экспертлари ҳамда академик лицейи ўқувчилари билан кўргазмали ўқув машғулоти ўтказилди. Ўқув машғулоти «Криминалистика фанининг предмети, тизими ва вазифалари ҳамда Криминалистика экспертизаси турлари» мавзулари асосида ташкил этилди. Шунингдек, ўқув машғулоти давомида ўқувчиларга бугунги кунда эксперт-криминалистика марказида ўтказилаётган экспертиза турлари, жиноятларни фош этишда ҳодиса содир бўлган жойларни кўздан кечиришнинг аҳамияти тўғрисида тушунчалар берилди. Ўқувчиларга содир этилган ҳуқуқбузарликларни замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўз вақтида аниқлаш ва қисқа муддатларда фош этиш, ашёвий далиллар орқали ўтказилиб келинаётган криминалистик тадқиқотларнинг замонавий имкониятлари тўғрисида маълумотлар берилди.

 Ўқув муассасаларидаги бу каби учрашувлар ёшларни мазкур соҳага қизиқишлари, ватанпарварлик руҳида тарбияланишларида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech