27 Феврал 2025 йил 2333

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасидаги самарали ишлар Навоий шаҳрида олиб борилмоқда

  Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратишнинг ташкилий-профилактик асосларини замон талабларига мослаштириш, содир этиладиган қонунбузилишларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва комплекс чора-тадбирлар билан манзилли бартараф этиш орқали жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини янада ошириш долзарб вазифа сифатида намоён бўлмоқда.

  Мамлакатимиз раҳбарининг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1 сон қарорига асосан Навоий вилоятида ҳам самарали ишлар амалга оширилди. Хусусан, замонавий видеокузатув камералари билан жиҳозлаш ишлари вилоят марказида йўлга қўйилди. “Хавфсиз рақамли маҳалла” консепсиясини амалга ошириш мақсадида, криминоген вазияти оғир бўлган “қизил” тоифадаги 46 та маҳаллалар сектор ходимлари билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, натижаси ўлароқ, ИИВ “Хавфсиз шаҳар” маркази томонидан келтирилган шахсни юз қиёфасидан аниқловчи, автотранспорт воситаларини давлат рақамидан аниқловчи ва ПТЗ турдаги жами 105 та кузатув камералари Навоий шаҳрининг Бунёдкор, Зарафшон, Тараққиёт, Кимёгар ҳамда Тинчлик маҳаллалари ҳудудига ўрнатилди ҳамда кўчалар "Хавфсиз кўча"га айлантирилди. Видеокузатув камераларини ишга тушуришда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан шартномалар тузилиб, ягона платформада интеграциялаштирилди. Жараёнлар вилоят бўйлаб жадаллик билан олиб борилмоқда.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech