5 Декабр 2023 йил 1138

Мактабгача ва мактаб таълими тизимида ташкил этилган психологлар форумида вилоят ИИБда фаолият олиб бораётган психологлар фаол иштирок этишди

Мамлакатимиз тараққиёти ҳар томонлама улғаётган навқирон авлоднинг таълим тарбияси, маънавияти ва маданияти билан чамбарчас боғлиқ. Юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, ғамхўрлик мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг энг устивор йўналишидир.

Навоий шаҳрида “Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ижтимоий-психологик хизмат ва касб-ҳунарга йўналтиришда инновацион ёндашув” мавзусида ташкил этилган психологлар форуми таълим тизимида психология нуфузини янада оширди.  Мазкур форумда Навоий вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи катта психолог-полиграфологи капитан Мавлуда Орзиева  ўз марузаси билан иштирок этди. Сўзида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг инновацион ғояларини амалиётда татбиқ этишда кўмаклашиш, ёшларни ватан равнақи йўлида  ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шароит яратишга доир психологик тавсиялар бериб ўтди.

Форум доирасида ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий ва интеллектуал ривожланишини таъминлашда ҳамда касб-ҳунарга йўналтиришнинг замонавий шакл ва услубларини жорий этишда  самарали фаолият олиб бораётган бир қатор амалиётчи психологлар қаторида Навоий шаҳар ИИБнинг инспектор-психологи лейтенант Шоҳсанам Қиличева тақдирланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech