Навоий вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди
Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий дунёқараши ва билимларини мунтазам ошириб боришда тизимда ўтказилиши белгиланган маънавият ва маърифат соатларининг аҳамияти катта. Навбатдаги дарсда Навоий шаҳар саломатлик маркази бошлиғи томонидан ходимларга соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш, зарарли маҳсулотлардан воз кечиб, табиий маҳсулотларни овқатланиш рационига қўшиш ҳамда газли ва спиртли ичимликларнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди. Дарс жараёнида ходимларнинг ижтимоий ҳимояси, маънавий-маърифий ва жанговор тайёргарлиги ҳақида ҳам сўз юритилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган бу каби дарслар ходимларни руҳан қўллаб-қувватлаш ҳамда маънавий дунёқарашини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати