13 Декабр 2023 йил 745

Навбаҳор тумани ИИБ ходимлари томонидан хонадонбай тизимда профилактик ишлар амалга оширилмоқда

Навбаҳор туман ИИБ ходимлари ҳудуддаги Ўрта Зарафшон дала ҳовлиларида истиқомат қилаётган фуқаролар хонадонларида бўлиб муаммолари ўрганилди. Хонадонбай ўрганишлар давомида ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тарғиботлар ташкил этилди. Шунингдек, нотинч, ажрим ёқасидаги оилалар билан профилактик суҳбатлар ташкил этилиб уларга руҳий ва жисмоний зўравонлик оқибатлари ҳамда белгиланган қонуний жавобгарликлар ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.  


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech