21 Ноябр 2023 йил 797

Навбаҳор тумани ИИБда  “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида стол тенниси мусобақаси ташкил этилди

Бугун спортга ҳар қачонгидан ҳам эътибор юксалмоқда. Айниқса ички ишлар органлари ходимларини мунтазам жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши юрт тинчлиги ва халқ осойишталигини сақлашда муҳим аҳамият касб этади. Айни шу мақсадда “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида Навбаҳор тумани ИИБ соҳавий хизмат ходимлари ўртасида стол тенниси мусобақаси ташкил этилди. Стол тенниси тўпини чаққонлик билан бошқариб копток ҳаракати мувозанатини аъло даражада сақлаган маҳоратлилар мусобақада муросасизликка эришди. Қизғин баҳслар якунида баллар ҳисобланиб ғолиблар аниқланди. 3-ўринни катта лейтенант Жонибек Тошов,  2-ўринни катта лейтенант Лазизжон Шермуродов эгаллаган бўлсалар 1-ўрин капитан Шамсиддин Усаровга насиб этди. Ғолиблар туман ИИБ бошлиғининг диплом ва қимматбаҳо совғлари билан тақдирландилар.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech