20 Ноябр 2023 йил 912

 Навоида ИИБ ходимлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди

Китоб ўқиш инсон учун муваффақият ва саодат эшикларини очувчи калитдир. Илм излаш, китоб, газета ва журналларни мутолаа қилиш кишининг дунёқарашини кенгайтиради, руҳий баркамоллик ҳиссини беради. Ҳар соҳада мулоқот киришувчанлиги қобилиятини ривожлантириш мақсадида Навоий вилояти ИИБ таркибий ва ҳудудий тузилмаларида хизмат қилиб келаётган ходимлар ўртасида «Заковат» интелектуал  ўйини ўтказилди.

Ходимлардан  иборат 11 та жамоа «Заковат интеллектуал клуби» Нодавлат-нотижорат ташкилоти томонидан тақдим этилган саволлага аниқ ва асосли равишда жавоб беришди.

Кескин ва муросасиз ўтган танлов натижаларига кўра Хатирчи тумани Ички ишлар бўлими жамоаси фахрли 1-ўринни, Конимех тумани Ички ишлар бўлими жамоаси 2-ўринни ҳамда Қизилтепа тумани Ички ишлар бўлими жамоаси 3-ўринни эгаллашди. Танлов ғолиблари диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.  Шунингдек, тақдирлаш маросими якунида Навоий вилояти Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Муқимов сўзга чиқиб тадбир иштирокчилари ҳамда ғолибларни самимий муборакбод этди ҳамда Ички ишлар органларида амалга оширилаётган маънавий-марифий ислоҳотлар тахсинга сазовор эканлигини таъкидлаб ўтди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech