10 Май 2024 йил 1895

Навоий шаҳри ҳудудида “Турмуш” профилактик тадбирлари давом этмоқда

Низолашаётган оилалар томонидан оила-турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш ва бу борадаги ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Навоий шаҳри ҳудудида 1 май кунидан 15 май кунига қадар кенг қамровли “Турмуш” профилактик тадбири ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур тадбирда Навоий шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, профилактика инспекторлари, МФЙ фаоллари билан ҳамкорликда хонадонларда келишмовчилиги мавжуд бўлган, айниқса рашк, мол-мулк талашиш билан боғлиқ масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиб спиртли ичимлик истъемол қилувчи шахсларнинг рўйхатлари шакллантирилди.

Мазкур оилалардаги ижтимоий-маънавий, тарбиявий муҳитни соғломлаштириш бўйича тушунтиришлар олиб борилди. Қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келаётган хотин-қизлар билан фуқаробай ишлар олиб борилди. 

Шунингдек, ижтимоий-моддий ва психологик кўмакка муҳтож, тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларнинг муаммоларни фуқаролик ишлари бўйича судлар билан ҳамкорликда қонуний тартибда бартараф этиш бўйича ҳам манзилли ишлар олиб борилди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech