Навоий шаҳри ИИБ ходимлари иштирокида “Хавфсиз ҳудуд-долзарб 50 кунлик” доирасида йўриқнома ташкил этилди. Унда назорат-рейд тадбирларини кучайтирилган тартибда олиб бориш, маҳаллалар, хонадонлар кесимида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш топшириқлари берилди. Сўнг ходимлар йўналишлари доирасида хизматга киришиб, муаммоли, жанжалкаш оилалар ва спиртли ичимликка ружу қўйган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб боришди.
Шунингдек, маҳалла ҳудудида аҳоли тўпланадиган гавжум жойлар, таълим муассасаларида фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари бўйича тарғиботлар олиб борилиб, фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: