Навоий шаҳрида профилактика инспекторлари томонидан таълим муассасаларидаги вояга етмаганлар билан профилактик ишлар амалга оширилди
Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари билан “Давомат” тадбири ташкил этилди. Унда вояга етмаганлар масалалари бўйича профилактика инспектори ҳамда муассаса мутасаддилари билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг дарслардаги иштироки, мактаб ички тартиб интизомига риоя этиши, келиб-кетиш жараёнларида жамоат тартибини бузмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, аксарият ўқувчиларнинг хонадонларига борилиб ота-оналари билан фарзандининг хулқ-атвори масаласида суҳбатлашилди. Фарзанд тарбиясида назоратни йўқотмаслик, акс ҳолда юзага келаётган салбий оқибатлар мисол келтирилиб, ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати