16 Апрел 2024 йил 1111

Навоий вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.Тасбаев, ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи полковник Э.Урунов ҳамда Хатирчи тумани ҳокими У.Адизовлар ёшлар бандлигини таъминлаш масаласида “Сарой” маҳалласи фуқаролари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 апрелда қабул қилинган «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хатирчи туманида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бугун Навоий вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.Тасбаев, ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи полковник Э.Урунов ҳамда Хатирчи тумани ҳокими У.Адизовлар ёшлар бандлигини таъминлаш масаласида “Сарой” маҳалласи фуқаролари билан учрашди.

Унда давлатимиз раҳбарининг ушбу қарорига асосан туман ҳокимликлари заҳирасидаги ер майдонлари электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ёшларга ижарага берилиши ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи  янги тизим жорий этилганлиги тўғрисида маълумотлар берилди ва бу борада масъуллар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, масъулларга хорижда меҳнат қилаётган ёшларни ватанга қайтариш ва уларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чоралари кўриш, «Ёшлар дафтари» рўйхатидаги  ёшларга ер майдонлари ажратиб бериш орқали тадбиркорлик фаолият билан шуғулланишларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича кўрсатмалар берилди.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech