Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг қадр-қиммати ётади. Шу боисдан, уларга масъулият ва эътибор билан ёндашиш давлат органлари учун устувор вазифалардан биридир. Фуқаролар мурожаатларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи навбатдаги шахсий қабулини ўтказди. Унда шаҳар ва туманлардан келган фуқаролар ўз муаммо ва мурожаатлари билан қатнашди.
Қабул давомида мурожаатлар асосан ишга жойлашиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда шахсий масалаларга оид бўлди. Ҳар бир фуқаронинг мурожаати алоҳида эшитилиб, тегишлилиги бўйича раҳбар ва масъулларга йўналтирилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: