9 Феврал 2024 йил 5080

Навоий вилоят ИИБ Эксперт криминалистика маркази ходимлари прокуратура ходимлари учун ўқув-амалий машғулот ташкил этди

"Терговга қадар текширув ўтказилишида аҳамият берилиши лозим бўлган ҳолатлар ҳамда ҳодиса жойларидан қўл бармоқ излари ва бошқа жиноят иши учун аҳамиятли бўлган ашёвий далилларни олиш тартиби" мавзусида ташкил этилган машғулотда вилоят ИИБ Эксперт криминалистика маркази ходимлари малакасидан фойдаланилид. Марказ ходимлари содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса жойларидан ашёвий далилларни олиш тартиби, айниқса қўл-бармоқ изларини аниқлаш ва сифатли олиш бўйича назарий ва амалий ўқув машғулотлари ўтказилиб, ходимларга тушунчалар берилди. Шунингдек, криминалистик-техника воситалари, лаборатория жиҳозлари ва махсус техникалардан фойдаланган ҳолда қўл-бармоқ излари аниқлаш жараёни амалиётда бажариб кўрсатилди. 

Шу билан бир қаторда ходимлар йўл-транспорт ходисалари билан боғлиқ ҳодиса содир бўлган жойларни кўздан кечиришда жиноят иши учун аҳамиятли бўлган далилларни тўплаш, йиғиш ва қайд қилишда йўл қўйиладиган камчиликлар ва уларни бартараф этиш тўғрисида  маълумот беришди. 

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech