19 Июл 2024 йил 1184

Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида ўтган даврда амалга оширилган ишлар юзасидан сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди

Навоий вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Зоҳиджон Қаюмов раислигида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Эксперт-криминалистика маркази, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда уларни қуйи бўлинмалари ходимлари билан жорий йилнинг 6 ойлик иш якунлари ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган келгусидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган тезкор йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда  соҳавий хизмат раҳбарларининг ярим йилда амалга оширилган ишлари, эришилган ижобий натижалари билан бир қаторда йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан маърузалари тингланди.

Йиғилиш танқидий руҳда ўтказилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликларга алоҳида тўхтаталиб, фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида қонуний ҳал этилишини таъминлаш, фуқароликни расмийлаштириш ва паспорт-виза масалаларида ортиқча овворагарчиликларга йўл қўймаслик, бу борада мурожаат этувчиларга имкон даражасида шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, жиноят ишларини тергов қилиш, терговга қадар текширувни амалга оширишда Жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларига қатъий амал қилиш, фуқаролар ва давлат манфаатларига етказилган моддий зарарни ундириш аҳволини янада яхшилаш, фош этилмай қолаётган жиноятлар бўйича уларни аниқлашга қаратилган соҳанинг бошқа хизматлари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиб, жабрланувчиларни ўз вақтида жиноят иши ҳолати билан хабардор этиб бориш ва шу каби масалаларга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир давомида, хизмат фаолиятида бир қатор ижобий кўрсаткичларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар эътироф этилиб, уларга вилоят ИИБ бошлиғининг фахрий ёрлиғи ҳамда пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, ходимларнинг хизмат фаолиятини моддий-техник жиҳатдан яхшилаш ҳамда иш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида, вилоятнинг ҳар бир туманига замонавий хизмат компьютерлари ва фатоаппаратлар топширилди.

   Йиғилиш сўнгида, полковник З.Қаюмов томонидан бугунги кунда соҳа ходимлари томонидан содир этилаётган нохуш ҳолатлар ҳамда қонунбузилишлар ходимлар эътиборига етказилиб, ҳар бир ходим ушбу салбий ҳолатлардан ўзига тегишли хулоса чиқариб олиши, порахўрлик ва товламачилик жиноятларини содир этилишига йўл қўймаслиги, ҳалол ва виждонан хизмат вазифаларини адо этиши, қонун доирасида процессуал ҳаракатларни амалга ошириши юзасидан тушунтиришлар берилди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech