11 Март 2025 йил 262

Навоий вилоят ИИБда байрам тадбири ташкил этилди

Энг гўзал ойнинг энг нафис байрами - хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиш анъанаси йил сайин умумдавлат аҳамиятига эга бўлиб бормоқда. Зеро, жамиятнинг маданият даражаси, маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади. 

Хусусан, “8-март халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Навоий вилояти ички ишлар органлари тизимида самарали меҳнат қилаётган, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва жамият фаровонлиги йўлида фидокорона хизмат қилаётган аёл ходималар учун байрам тадбири ташкил этилди. 

Тадбир аввалида  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг хотин-қизларга бағишланган табриги ўқиб эшиттирилди. 

Вилоят ИИБ бошлиғи хотин-қизларни байрам билан самимий қутлади, аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ички ишлар органларидаги хизматини юқори баҳолаб, уларнинг жасорати ва меҳнатсеварлигини эътироф этди. 

Шундан сўнг, бошқарманинг аёл ходималари Вазирлик томонидан таъсис этилган идоравий кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Майор Сарвиноз Душановага жамиятда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Гендер тенгликни таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун муддатидан олдин навбатдаги "подполковник" махсус унвони топширилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech