9 Сентябр 2024 йил 992

Навоий вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр учрашуви карманалик фуқаролар билан ташкил этилди.

Фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш, мурожаатларни ўз вақтида эшитиш ва уларни тезкорлик билан ҳал этиш, ҳар бир раҳбар иш фаолиятининг бош меъзонини ташкил этмоқда. 

Вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр учрашуви карманалик фуқаролар билан ташкил этилди. “Алишер Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган мазкур учрашувда бошқарма бошлиғи, полковник Азад Тасбаев ҳамда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, полковник Шароф Уралов томонидан  фуқароларни ўйлантириб келаётган, йиллар давомида ечимини кутаётган масалалар кўриб чиқилди. 

Ишсизлик, тиббий ёрдамга муҳтожларга кўмак бериш, электр энергияси ва газ муаммоси каби йигирмага яқин долзарб ижтимоий муаммолар кўриб чиқилди. 

Таъкидлаш лозимки, сектор раҳбари томонидан шу куни “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг бугунги ҳолати бўйича ҳам ўрганиш ишлари олиб борилди.

Сайёр қабул натижасида карманалик кўплаб фуқаролар ўз мурожаатларига ижобий ечим топишди. Айрим масалалар юзасидан эса масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.naviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: