29 Август 2024 йил 845

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармсида “Йилнинг энг яхши мураббийи” кўрик-танлови ўтказилди

“Ички ишлар органларида дастлабки синов муддатини ўташ ва мураббийлик фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти Ички ишлар органларида “Йилнинг энг яхши мураббийи” кўрик-танлови ўтказилди. Мазкур кўрик-танловда мураббийлар жисмоний тайёргарлик, билим даражасини аниқлашга қаратилган электрон тест, индивидуал психологик ҳолатлари бўйича синовлардан ўтишди. Шартлар сўнгида иштирокчилар билан якка тартибда суҳбат олиб борилиб хизмат интизоми ва қонунчиликда белгиланган меъёрлар бўйича савол-жавоб қилинди. Қизғин ва муросасиз кечган кўрик-танлов натижаларига кўра 3-ўринни бошқарма Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди катта мутахассис-фельдшери катта сержант Бобир Саидов, 2-ўринни Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ бўлинмалари Маъмурий қамоқхона бошлиғининг ўринбосари подполковник Улуғбек Тошназаровлар эгаллади.

 Фахрли 1-ўрин Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи терговчиси капитан Низомжон Каримовга насиб этди ва танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech