2 Ноябр 2023 йил 894

Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашмоқдалар

Бугунги кунда экологик муаммолар кўплаб мамлакатларнинг глобал мавзусига айланиб улгурган. Бу эса, бутунжаҳон ҳамжамиятини она табиатни асрашга чақирмоқда. Давлатимиз раҳбарининг мазкур йўналишдаги фаол ташаббуси ортидан юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда.

  Хусусан Навоий вилояти ИИБда ҳам мазкур лойиҳа доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари авж паллада. Вилоятнинг барча шаҳар-туманларида бўш ёки қаровсиз ерларни ободонлаштириш, қолаверса йўллар атрофида манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш ишлари олиб борилмоқда.   “Яшил макон” лойиҳаси умуммиллий ҳаракатга айланиб, ҳозирги кунда ўзига хос қадрият сифатида намоён бўлаётганининг асоий сабаби шундаки, ободонлаштириш ҳамда ҳудудлар табиатига яшиллик бағишлаш ишларига маҳалла ва кенг жамоатчиликнинг кексаю-ёши ўз ҳиссасини қўшмоқда. Бинобарин Нурота, Навбаҳор ҳамда Хатирчи туманларининг тоғли ҳудудларида ҳам ҳар йили мавсумда ички ишлар ходимлари томонидан экилган кўчатлар ўсиб қад кўтарган. Бу йил ҳам шу каби эзгу мақсад билан бел боғлаган ходимлар Навоий, Зарафшон шаҳарларнинг маҳаллаларию, идора ер майдонларида турли ниҳоллар екиш ишлари олиб борилмоқда.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech