Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси ҳарбийлаштирилган соқчилик отрядларига бўш иш ўринларига ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади
Номзодлар 18 июнь кунидан 20 июнь куни соат 12:00 га қадар рўйхатга олинади. Қуйидаги махсус талабларга жавоб берадиган Навоий вилоятида доимий рўйхатда турувчи номзодлар Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Қўриқлаш бошқармасининг эркин ёлланган ишчи-хизматчи лавозимларига ишга таклиф этилади.
Махсус талаблар:
- Қуролли Кучлар сафларида ҳарбий хизматни ўтаган,
- маълумоти олий, ўрта ёки ўрта-махсус;
- бўйи эркак номзодлар учун 178 см.дан,
аёл номзодлар учун эса 170 см.дан паст бўлмаслиги;
- ёши 25 ёшдан ошмаган бўлиши лозим.
Номзодлар Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Қўриқлаш бошқармасининг қуйидаги рақамларига мурожаат этишлари мумкин.
Кадрлар бўлими бошлиғи: +99894-421-17-05
Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи: +99893-684-95-34
Бошқарма навбатчилик қисми: +99879-210-40-47
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати