3 Январ 2025 йил 1132

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди

        Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник Баҳодир Аҳмедов раҳбарлигида мустақил бошқармалар ва соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда шаҳар-туман ИИБ масъуллари иштирокида сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ўтган давр давомида ҳудуд криминоген вазияти, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил этилиб, йўл қўйилган камчиликлар муҳокамада бўлди. 

   Танқидий ва таҳлилий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда жиноятларни иссиқ изида фош этиш, қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш, жиноят содир этган шахсларга нисбатан жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш, унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ҳамда сабабларни аниқлаш, бартараф этиш юзасидан масъулларга бир қатор топшириқлар берилди. 

   Шунингдек, ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилишларига алоҳида тўхталиб ўтилиб, фуқаролар билан носамимий муносабатга киришмасликлари ва бу борада назоратни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди. 

   Йиғилиш сўнгида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, режалар хусусида ҳам сўз бориб, аниқ вазифалар белгилаб олинди. 

    Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech