Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида бўш бўлган сафдорлик лавозимларига танлов эълон қилинади
Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-ноябр кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 2-ноябр кунидаги 601-сонли буйруғи талаблари асосида ташкил этилади. Хизматга танлов асосида, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган шахсий, ишбилармонлик ва касбий фазилатларга эга номзодлар қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларга қўйиладиган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркаклар;
- доимий яшаш жойи бўйича Навоий вилояти ҳудудида рўйхатда турган;
- ҳарбий хизматни ўтаган (муддатли ёки сафарбарлик чақируви резервида);
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари;
- ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари;
- профилактика инспекторларининг ёрдамчилари,
- олий таълим муассасаларини тамомлаганлар.
Аризаларkb.iiv.uzсайти орқали фақат онлайн тарзда қабул қилинади. Жорий йилнинг 28-декабр кунидан 2025-йилнинг 10-январ кунига қадар мурожаат қилмаган номзодлар рўйхатга киритилмайди ва ушбу танловларда қатнаша олмайди. Қўшимча маълумотларни Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг расмий сайти,телеграм канали ҳамдаt.me/navviliibnomzodманзили ёки (79) 229-53-00 ва (79) 229-52-03 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.