Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида танқидий-таҳлилий руҳда тезкор йиғилиш ўтказилди
Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари, подполковник Баҳодир Ахмедов ҳузурида ўтказилган мазкур йиғилишда бошқарма соҳавий хизматлари ва бошқарма аппарати ҳамда шаҳар-туман ИИБ ходимлари иштирок этишди. Дастлаб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, хизмат ҳамда ижро интизоми борасида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи хусусида маълумотлар тингланди.
Вилоят ҳудудида ўтган ва жорий даврда қайд этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан кибержиноятлар, уларни келтириб чиқарган омилларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг, ҳаракат хавфсизлигини ва фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилиши ҳамда бошқа йўналишларда амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлил қилинди.
Бундан ташқари, тизимда мавжуд муаммолар ўртага ташланиб, уларни бартараф этиш ва самарали хизматни ташкил этиш борасида масъулларга манзилли топшириқлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати