Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Азат Тасбаев Хатирчи тумани “Жалойир” МФЙда истиқомат қилувчи турмуш шароити оғир оилалар аҳволини ўрганди
Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорлари ижросини таъминлаш, камбағал оилаларни турмуш сифатини яхшилаш ва муаммоларини ўрганиш борасида ҳудудларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Азат Тасбаев ҳам ана шундай ижтимоий ташаббус билан Хатирчи туманининг “Жалойир” маҳалласида истиқомат қилувчи турмуш шароити оғир, даромади кам фуқаролар хонадонларида бўлди.
Мутасаддилар мазкур оилалар имкониятларини ўрганган ҳолда уларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашда амалий ёрдам беришди. Камбағалликдан чиқаришга қаратилган зарур чора-тадбирлар қаторида ногиронлиги мавжуд ҳамда тиббий хизматга муҳтож оила аъзоларига ҳам кўмак кўрсатилди.
Бундан ташқари ўрганишлар давомида кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар, имтиёзлар, субсидиялар, касбга ўқитиш ва ишга жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Камбағалликни қисқартиришда олиб борилаётган бу каби комплекс ёндашувлар жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлашда, аҳоли турмуш-шароитларини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.
Навоий вилояти
ИИБ Ахборот хизмати