13 Сентябр 2025 йил 215

Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабулида ҳуқуқий ва ижтимоий мазмундаги мурожаатлар ўрганилди 

   Мамлакатимизда олиб борилаётган барча ислоҳотлар инсон қадри учун тамойили асосида бўлиб, фуқаролар билан очиқ мулоқот ўрнатиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди. Унда фуқароларнинг моддий ёрдам, бандлик, суд ҳуққа оид бир қанча муаммолари  тингланди.   

   Бошқарма бошлиғи томонидан ҳар бир мурожаат алоҳида  ўрганилиб, фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ўрганиш учун қўшимча муддат талаб этадиган муаммолар юзасидан эса масъулларга топшириқлар берилди.

           Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech