17 Ноябр 2025 йил
142
Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабулида фуқароларнинг ечимталаб муаммолари тингланди
Халқ дардини тинглаш, одамлар муаммосига ечим топиш, аҳоли билан яқиндан мулоқот ўрнатиш ҳар бир раҳбар олдидаги энг долзарб ва энг устувор вазифадир. Айни шу мақсадда Навоий вилояти ИИБ бошлиғи полковник, Азат Тасбаевнинг навбатдаги шахсий қабули ташкил этилди. Бошқарма бошлиғи томонидан ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилди. Уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Кўриб чиқиш талаб этилган мурожаатларнинг ижроси эса назоратга олинди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати