Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Азат Тасбаев ҳузурида тезкор йиғилиш ўтказилди
Унда вилоятнинг криминоген вазияти, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил этилиб, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлашга оид чора тадбирлар, "Хавфсиз кўча", "Хавфсиз йўлак"ларни ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.
Шунингдек кибержиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғиботларни янада кучайтириш, фуқароларнинг мурожаатларига ўз вақтида қонуний жавоб қайтариш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишидаги ишларни янада кучайтириш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича қатъий топшириқлар берилди. Хизматга жалб этилган ходимларнинг хизмат сифатини яхшилаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилишларига алоҳида тўхталиб, фуқаролар билан қўпол муносабатга киришмасликлари ва бу борада назоратни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Йиғилиш сўнгида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида ҳам сўз бориб, аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати