24 Январ 2025 йил
2733
Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Азат Тасбаев томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
Қабулда вилоятнинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган фуқароларнинг 10 дан ортиқ мурожаатлари тингланди. Аксарият мурожаатлар уларнинг ижтимоий фаолияти, касби юзасидан бўлса, баъзилари шикоят мазмунида бўлди. Бундан ташқари ижтимоий ёрдам ва бандалик масалалари бўйича ҳам бир-нечта мурожаатлар кўриб чиқилди. Мавжуд масалаларнинг 3 таси жойида ҳал этилди, 5 нафарининг ижроси ва ўрганилиш топшириғи масъулларга юклатилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати