5 Август 2025 йил 510

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи томонидан ҳудуд профилактика инспекторлари иштирокида криминоген вазиятни яхшилаш жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тезкор йиғилиш ташкил этилди

  Республикамиз бўйлаб эълон қилинган "Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирларини самарали ўтказиш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғи ҳузурида тезкор йиғилиш ташкил этилди. Унда ҳудудларда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари, шаҳар-туман ИИБ масъуллари ҳамда жамоат тартибини сақлашга масъул соҳавий хизмат ходимлари иштирок этди. Учрашув давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг  барвақт олдини олиш масалалари кенг муҳокама этилди.

  Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва бу борада мунтазам равишда тарғибот тадбирларини ташкил этиш, мавжуд муаммоларини ўрганиш, тез ва сифатли ҳал этиш ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги таъкидланди. 

 Йиғилиш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

  Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech