16 Июн 2025 йил 1161

Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабулида 10 дан ортиқ фуқаролар мурожаатлари тингланди

Инсон борки яшаш давомида турли тақдир сўқмоқларига, муаммоларга рўбарў келади. Шундай пайтда кўмак учун узатилган қўл яшашга бўлган ишончни оширади. 

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Азат Тасбаевнинг навбатдаги шахсий қабулида фуқароларнинг турли мазмундаги муаммолари тингланиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Қабул давомида вилоятнинг шаҳар-туманларидан келган 10дан ортиқ фуқароларнинг ижтимоий, моддий, тиббий ҳамда иқтисодий масалалардаги мурожаатлари соҳа масъуллари билан биргаликда ўрганилиб, ҳуқуқий тавсиялар ва йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech