5 Ноябр 2025 йил
92
Навоий вилояти ИИБ бошлиғи томонидан волейбол спорт турини ривожлантириш бўйича масъул ходимлар иштирокида муҳокама йиғилиши ташкил этилди
Волейбол спорт турини ривожлантириш ҳамда ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича бир қатор самарали ишлар ташкил этилмоқда. Вилоят ИИБ бошлиғининг навбатдаги йиғилишида ҳам айни шу масалага эътибор қаратилди. Унда волейбол спорт турини оммалаштириш, ёшларни мазкур спортга жалб этишда масъул ходимлар билан бир қаторда, шаҳар-туман ИИБ раҳбарлари ҳам масофавий тарзда иштирок этди.
Йиғилишда спортнинг волейбол турини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама этилди. Шунингдек, таълим муассасаларида тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш, ёшлар қамровини кенгайтириш ҳамда мусобақалар ташкил этиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати