28 Август 2024 йил 845

Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан аҳоли гавжум ҳудудларда назорат-рейд тадбирлари ташкил этилмоқда

Юртимизда тинчлик осойишталикни асраш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, шунингдек мустақиллигимизнинг 33 йиллик шодиёнасини кўтарингки руҳда, хотиржамликда нишонлаш мақсадида Навоий вилояти бўйлаб тун-у кун узлуксиз хизмат ташкил этилган.


Жумладан, вилоят ИИБ ЖХХ бошлиғи томонидан шаҳар ҳудудида тунги хизматга жалб этилган ходимлар билан навбатдаги хизмат олди саф йўриқномаси ўтказилди. Унда ходимларга жамоат тартибини сақлаш жараёнида  аҳоли билан ҳушмуомалада бўлиш, ўғирлик, фирибгарлик, талончилик каби жиноятларга сабаб бўлаётган омилларни ўз вақтида бартараф этиш, ҳайдовчи ва пиёдаларни автомобил йўлларида хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. Шундан сўнг, ходимлар томонидан аҳоли гавжум ҳудудларда - кафе, бар, компютер хоналари, дорихона ва савдо мажмуаларида тарғибот ишлари олиб борилди. Корхона ва ташкилотларнинг қоровуллари билан суҳбатлашилиб, тунги вақтда ҳушёр бўлишлари, эътибор қилишлари лозим бўлган ҳолатлар бўйича тушунтиришлар берилди.  

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech