Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан жойларда кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда
Навоий вилояти ҳудудида ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, фуқаролар хавфсизлигини ишончли таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, барча шаҳар ва туманларда айни пайтда кенг тарқалган кибержиноятлар, интернет фирибгарлиги ва уларни олдини олишга қаратилган тарғиботлар ташкил этилди. Бу каби профилактик тадбирларга корхона ва ташкилот ишчилари, кенг жамоатчиликнинг иштироки таъминланиб мутасаддилар томонидан “маҳаллабай”, “хонадонбай” тартибда иш олиб борилди. Аҳолини кибермаданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган мазкур йиғинлар ва учрашувлар давомида ижтимоий тармоқда фаол бўлган фуқароларни кибернайранглар қурбони бўлиб қолмаслиги, ёлғон ва сохта ҳаволаларга алданмасликлари шунингдек, пластик карталари маълумотларини бегоналарга бермасликлари бўйича тушунтиришлар берилди. Тарғибот таъсирчанлигини ошириш мақсадида огоҳлик буклетлари тарқатилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати