30 Апрел 2024 йил 2417

Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда Навоий Инновациялар университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми асосида Навоий вилояти ИИБ психологлари ва Кармана туман хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходимлар ҳамда университетда таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган хотин-қизлар  билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Талаба-ёшлар ва университет ходимлари ўртасида жиноятчилик ва ҳуқубузарликларни олдини олиш қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик туйғусини сингдириш билан бир қаторда, талабалар ўзларини психологик бошқаришнинг баъзи бир усуллари, ўз устида муваффақиятли ишлаш учун керакли шароитлар яратиш йўллари, шахсий ҳаётда вужудга келадиган муаммоларни олдини олиш ҳамда уларга ечим топиш, шахсий кўникмалар ривожалинишини мукаммаллаштириш техникалари билан танишишди.

Бу каби тадбирлар катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёш ўғил-қизларнинг жамиятда муносиб ўрин топишларида аҳамияти катта. 


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech