27 Январ 2025 йил
2305
Навоий вилояти ИИБ ходимлари Гулина Облоқулова ва Хўжақул Эргашовлар спортнинг ''Самбо'' ва ''Жанговор самбо'' турлари бўйича ғолибликни қўлга киритишди
Жорий йилнинг 23-26 январь кунлари Бухоро шаҳрида спортнинг "Самбо" ва "Жанговар самбо" турлари бўйича "Ўзбекистон чемпионати" мусобақаси бўлиб ўтди. Бу нуфузли мусобақада Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ сафдор ходимаси Гулина Облоқулова "Самбо" тури бўйича 72 кг вазн тофасида фахрли 1-ўринни, шунингдек, ТВБСО катта мутахассиси кичик сержант Хўжақул Эргашев мусобақанинг "Жанговар самбо" тури бўйича 79 кг вазн тоифасида фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Қаҳрамонларимиз мазкур мусобақада эришган натижалари билан жорий йилда бўлиб ўтадиган Осиё ва Жаҳон чемпионатлари мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати