4 Январ 2025 йил 1036

Навоий вилояти ИИБ ходимлари иштирокида 2025 йил — "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили" мавзусида навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ташкил этилди

Маънавият шундай бир қудратли кучки, у миллатни буюк ва улуғвор мақсадлар сари етаклайди. Шу нуқтаи назаридан ташкил этилган мазкур дарс “Атроф муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт” мавзусида бўлди. Унда сўз олган вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг масъул ходими тупроқ, сув ва ҳаво мусаффолигининг аҳоли саломатлигидаги аҳамияти шунингдек, жорий йилда амалга оширилиши режа қилинган ишлар билан ўртоқлашди. Кун тартибига кўра ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Навоий вилояти бўйича бўлимининг вакили ҳам сўзга чиқиб, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш бўйича тушунтиришлар олиб борди. 

18-25 декабрь кунлари Ички ишлар органларида ўтказилган “Ёшлар ҳафталиги”да фаол иштирок этган, ҳудуднинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшган, тенгдошлари орасида алоҳида ўрнак бўлаётган ёш ходим майор Бобур Насимовга шу куни Ички ишлар вазирлигининг эсдалик қўл соати ҳам топширилди. 

Мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган Маънавият ва маърифат соати ходимларни руҳан қўллаб қувватлашда, маънавий дунёқарашини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech