7 Феврал 2025 йил 781

Навоий вилояти ИИБ кинологларига синов имтиҳонлари асосида малака даражаси берилди

Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби ишлаб чиқилган бўлиб, кўрсатгичлар махсус комиссия томонидан баҳоланади. Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Кинология бўлинмаси ходимлари ҳам хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларини тўлиқ ўзлаштирганлиги юзасидан малакавий имтиҳон синовларини топширишди. Натижаларга кўра ходимлар 3-тоифали кинолог, 2-тоифали кинолог ва 1-тоифали кинолог даражасига эга бўлишди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech