18 Ноябр 2023 йил 756

Навоий  вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари ҳарбий прокуратура ходимлари учун ўқув амалий машғулот ташкил этишди

Ҳар бир соҳада тажриба, малака алмашишнинг аҳмияти катта. Боиси, фикрлар уйғунлиги, янгиликлар шарҳи ходимда касбига нисбатан иштиёқни оширади.  Навоий вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари томонидан  вилоят ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда гарнизондаги ҳарбий қисм ва муассасаларнинг терговга қадар текширувини амалга оширувчи мансабдор шахслари билан "Терговга қадар текширув ўтказилишида аҳамият берилиши лозим бўлган ҳолатлар ҳамда экпертиза тайинлаш ва ўтказиш тартиби" мавзусида ўқув-амалий машғулоти ўтказилди. Машғулотда бошқарма Эксперт-криминалистика маркази ходимлари томонидан эксперт-криминалистика хизматининг жиноят ва ҳуқуқбузарикларни фош этишдаги замонавий имкониятлари бўйича тушунчалар берилди. Хусусан, Ички ишлар вазирлиги томонидан Навоий вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази учун ажратилган тўлиқ жиҳозланган ҳаракатланувчи криминалистик лаборатория - “Volkswagen Crafter” автомашинасидаги криминалистик-техник воситалар, лаборатория жиҳозлари ва махсус техникалардан фойдаланган ҳолда жиноятчиликка қарши курашиш, ўтказилаётган тезкор-қидирув тадбирлари, тергов ва суд ҳаракатларида далилларни тўплашда криминалистик илмий усул ва воситаларини қўллаш йўналишида ходимларга тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ўтказилиб келинаётган экспертиза турлари бўйича ходимларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, уларнинг назарий билимлари мустаҳкамланди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech