31 Май 2024 йил 1335

Навоий вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ҳамда Навоий вилояти Прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари учун маҳорат дарси ташкил этишди

Навоий вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ҳамда Навоий вилояти Прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари учун маҳорат дарси ташкил этишди. Хусусан, дарс давомида сўзга чиққанлар соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонун устуворлигини таъминлаш, ҳамда Эксперт-криминалистика соҳаси ва унинг жиноятларни фош этишдаги роли, фаолият турлари бўйича тушунчалар берилди. Бундан ташқари  ўқувчиларга судга оид ҳужжатларни техник-криминалистик экспертизаси ва хатшунослик экспертизаси, миллий ва чет эл валюталарини сохтасидан фарқлаш бўйича амалий машғулот ўтиб беришди. Тадбир сўнгида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олишди. 
Ёш авлодни келгусида Ватан тараққиётига ҳисса қўшадиган фарзанд этиб тарбиялашда бу каби ўқув-амалий машғулотларнинг аҳамияти катта.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Text to speech