21 Ноябр 2023 йил 947

Навоий вилояти ИИБ НКМК ИИБ шахсий таркиби ўртасида ойлик доирасида миллий кураш мусобақаси ташкил этилди

Кураш полвонлар спорти. Гиламда ҳалол олишиб рақиб курагини ерга теккизган эр-йигит ватан ҳимояси, халқ корига ярайди.  “Жисмсоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида Навоий вилояти ИИБ НКМК ИИБ шахсий таркиби ўртасида миллий кураш мусобақаси ташкил этилди. Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақада ходимлар билагидаги кучини синовдан ўтказди. Баҳслар якунида 3 полвон ходимнинг кўрсаткичлари эътироф этилди. 3-ўринни сафдор Арслон Шахаров, 2-ўринни сафдор  Рустам Июпов эгаллади. Кичик сержант Анвар Розиков барча рақибларни гиламда мағлуб этиб мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech