2 Сентябр 2025 йил
262
Навоий вилояти ИИБ бошлиғи “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб интернатининг “Билимлар куни”да иштирок этди
"Билимлар куни" муносабати билан Навоий шаҳрида жойлашган “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб интернатида байрам тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Азат Тасбаев ҳам иштирок этиб, ўқувчи ва мураббийларни байрам билан қутлади. Ўз сўзида мазкур муассасада таълим олиб юксак натижаларга эришаётган ўқувчиларни эътироф этиб, айни пайтда яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланишлари, Ватанга, халққа муносиб фарзанд бўлишлари лозимлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, "Нурли маскан"нинг бу йилги навниҳоллари, эндигина мактаб остонасига қадам қўяётган 13 нафар 1-синф ўқувчилари билан учрашиб, Президент совғаларини топширди. Орзу-мақсадлари хусусида самимий суҳбатлашди.
Навоий вилодяти ИИБ Ахборот хизмати