28 Октябр 2023 йил 1217

Навоий вилояти ИИБ, Прокуратуриси ва Миллий Гвардия бошқармасида ҳудудларда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати ҳамда бу борадаги устувор вазифаларни белгилаш юзасидан ўқув машғулоти олиб борилди

Ички ишлар ходимларини жисмонан бақувват бўлиши баробарида маънан етук ва руҳан баркамол бўлишининг аҳамияти катта. Бинобарин,  республика миқёсида бу борада қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.   Давлатимиз раҳбарининг 2023 йилнинг 28 июль куни “Ҳудудларда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати ҳамда бу борадаги устувор вазифалар”га бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятига ташриф буюрган ИИВ Академиясининг профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ, ходимлар учун ўқув машғулотлари ташкил этишди. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда осойишталик посбонларини билим ва кўникмаларини ошириш борасидаги мазкур ўқувда ҳудуд криминоген вазиятидан келиб чиқиб иш кўриш, фуқаролар билан тарғибот тадбирларини мунтазам ташкил қилиш, тунги хизматда назоратни кучайтириш борасида зарур тавсиялар берилди. Шунингдек,  шу куни ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ҳам ташкил этилиб ўзининг наъмунали хизмати, тартиб интизоми билан соҳага муносиб ҳисса қўшган ходимларнинг ота-оналарига ИИ вазирининг ташаккурномалари тақдим этилди. Мазкур қўшма қарор ижросини таъминлаш бўйича учрашувлар  вилоят Прокуротура ходимлари билан ҳам ташкил этилди. Бўлиб ўтган йиғилиш ҳудудда жиноятчиликка қарши курашишда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш чора-табирларини ислоҳ қилиш, ҳаракатни кузатувчи  камералар назоратини кучайтириш, йўл чироқлари ва махсус белгиларни такомиллаштириш бўйича муҳим тавсиялар берилиб, фирибгарлик, ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш, ўғирлик ва оғир ҳамда ўта оғир турдаги жиноятларни содир этилишага замин яратаётган омилларни ўз вақтида аниқлаб бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни белгилаш борасида келишиб олинди. Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан учрашув давомида ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликни кучайтириш, жиноятчиликни жиловлаш ва уни иссиқ изида фош этиш, фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш борасидаги ишларни янада самарали ташкил этиш лозимлиги тушунтирилиб, бу борадаги халқаро тажрибалардан мисоллар келтирилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech