14 Ноябр 2023 йил 875

Навоий вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан суд-ҳуқуқ масалаларига бағишланган сайёр қабуллар ташкил этилмоқда

Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда кутилган натижаларни бераётгани айни ҳақиқат. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси президенти Aдминистрацияси топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Зарафшон шаҳри, Томди ва Учқудуқ туман фуқаролари учун суд-ҳуқуқ масалаларига бағишланган сайёр қабуллар ташкил этилди. Сайёр қабул давомида турар жойдан ҳисобдан чиқариш, фарзанд таъминоти учун алимент ундириш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш,  ID картаси тўлови учун моддий ёрдам, суд ҳукми билан тайинланган жазодан шартли озод қилиш, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредит олиш каби 20дан ортиқ мурожаатлар тингланди.

Мазкур сайёр қабулда иштирок этган Мафтуна Бердимуродова ҳам анча вақтдан буён иш қидириб юрган фуқаролардан бири. Бугун қабул жараёнида унинг мурожаати ижобий ҳал этилди.  У Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига ишга қабул қилинди. Яна бир фуқаро: Томдилик Дилрабо Бобонорова турар жойига рўйҳатга қўйилишида ҳамда бандлик масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат этган эди. Унинг дастлабки мурожаати юзасидан ҳуқуқий тавсиялар берилиб, иш билан таъминлаш масаласида эса субсидия асосида тикув машинаси олиб берилиши орқали бандлиги таъминланиши айтилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech