9 Феврал 2024 йил 4567

Навоий вилояти ИИБ Тергов бошқармаси ходимлари ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда тарғибот тадбири ташкил этилди

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ташаббуси билан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказилди. Тадбирда ўтган йилнинг 12 ойи давомида вилоят соғлиқни сақлаш тизимида содир этилган жиноятлар, уларнинг содир этилиш сабаб ва шароитлари, олдини олиш чоралари юзасидан киритилган тақдимномалар муҳокама этилди. Учрашувда, тиббиёт ходимлари томонидан содир этилаётган фирибгарлик, пора олиш ва олишда далолатчилик қилиш, таъмагирлик  каби жиноятларни олдини олиш бўйича тушунчалар берилди.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech