Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими мутахассислари томонидан тарғибот тадбири ташкил этилди
Саломатлик бебаҳо бойлик. Соғлом турмуш тарзига
амал қилиш ҳар бир инсон саломатлиги учун муҳимдир. Айниқса юрт тинчлигини салашга бел боғлаган ички
ишлар ходимлари учун жисмоний соғлом ва руҳий баркамол бўлишнинг аҳамияти катта.
Шу мақсадда Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими шифокорларидан иборат
мутахассислар жойларда самарали тарғибот ишларини амалга оширмоқда. Тарғибот
тадбирлари давомида ходимларни турли феъл-атвордаги шахслар билан мулоқот
қилишлари бунинг натижасида юзага келиши мумкин бўлган руҳий зўриқишлар, стресс
ҳолатларда руҳ саломатлигини сақлаш борасидаги қимматли тавсияларни беришди.
Шунингдек, хизмат давомида турли зиддиятли ва муросасиз учрашувларда ўзни
бошқариш, руҳий зўриқишларни бартараф этиш бўйича асосли тушунчалар берилди.
Навоий
вилояти ИИБ Ахборот хизмати