27 Ноябр 2024 йил 2253

Навоий вилояти ИИБ ТВБСОнинг 5 нафар ходимлари “Алвон берет” соҳиби бўлди

       Жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари Тошкент вилоятида ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар баталон отрядлар ходимлари иштирокида “Алвон берет” синовларининг республика босқичи ўтказилди. Мазкур синовларда тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар баталон ва отрядлардан “Алвон берет” соҳиблигини ҳимоя қилувчи ва номзодлигини билдирган 131 нафар ходимлар иштирок этдилар. Синовлар 4 босқичда 12 турдаги машқларни ўз ичига олди. Жисмоний тайёргарлик ва махсус ҳарбий машғулотлар синовларидан муваффақиятли ўтган 5 нафар Навоий вилояти ИИБ ТВБСО ходимлари ҳам “Алвон берет” соҳиби бўлди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech